Тошкентда соҳил волейболи бўйича У-18 Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
2026-05-07 14:00:00 / Янгиликлар

Тошкент шаҳрида ўтаётган соҳил волейболи бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда юртимизда мазкур спорт турининг ривожига алоҳида эътибор қаратилаётгани яна бир бор намоён бўлди.
Тадбир давомида иштирокчилар ва меҳмонларга самимий қутлов сўзлари йўлланиб, чемпионатга ташриф буюрган жамоаларга муваффақият тиланди.
Маросимда бир қанча мартабали меҳмонлар ҳам иштирок этишди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари Сатторов Диёрбек Неъматжонович, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Исмоилов Мурод Валижонович, шунингдек, мусобақа бош ҳомийси — «S-PROMAX PLAST PREMIUM» корхонаси ҳамда Халқаро инновацион университет таъсисчиси Маматалиев Қодир Абраевич, Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ўринбосари Жамшид Шукруллоевич Файзиев, федерация бош котиби Фарҳод Алимовлар.
Очилиш маросимига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг намунали оркестри ўз чиқишлари билан алоҳида кўтаринкилик бағишлади.
Мусиқа садолари остида ўтган тантана иштирокчилар ва томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.
Ўзбекистон Волейбол федерацияси









