Фарғона вилоятида ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-05-07 09:00:00 / Янгиликлар

Жамият осойишталиги ва тинчлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудидаги 116 нафар нафар жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш манзилларида тезкор тадбирлар ўтказилди. Улардан 95 нафари ноқонуний буюм ва ашёларни сақлаб келганлиги аниқланди.
Шунингдек, 21 нафар шахс келгусида ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди. 68 нафар шахслар ҳаракатида жиноят таркиби, 27 нафарида маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тадбир доирасида 14 та совуқ қурол, 29 килограмм 744 грамм гиёҳвандлик воситалари, 1 дона ов қуроли, 32 дона патрон, 42 дона пневматик қурол пистони, 3 дона пневматик қурол ва бошқа буюмлар олинди.
Бу каби тезкор-профилактик тадбирлар жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда давом эттирилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
