Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Янги Наманган туманида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-05-07 09:00:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳудуди бўйлаб вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан комплекс ўрганиш ишлари амалга оширилиб, унда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлари ижроси, шунингдек, Чилонзор тумани тажрибаси асосида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлиги чуқур таҳлил қилинмоқда.
Ўрганишлар якунларига кўра, келгусидаги устувор вазифалар ва муҳим йўналишлар белгилаб олинмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ Янги Наманган туманида бўлиб, туман ИИБ раҳбариятининг криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган тақдимоти билан танишди ҳамда ҳисоботлари тингланди.
Шу билан бирга, масъул раҳбар ва ходимларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тумандаги «Ёшлик» ва «Бунёдкор» маҳаллаларида хизмат қилаётган профилактика инспекторларининг иш фаолияти ўрганилиб, маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, аҳоли муаммоларига самарали ечим топиш, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Якуний натижалар асосида профилактика инспекторлари, туман раҳбарияти ҳамда бириктирилган масъул ходимлар зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









