Тошкент вилояти ИИББда хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
2026-05-06 16:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тизимли равишда амалга оширилган чора-тадбирлар ҳамда профилактик тарғибот ишлари натижасида вилоят ҳудудида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сонининг сезиларли даражада камайишига эришилди.
Жумладан, ИИВ раҳбарияти иштирокида ўтказилган тақдимот йиғилишида Тошкент вилояти ИИББ, ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туман ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари ва инспектор-психологлари иштирок этиб, улар томонидан хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган келгусидаги таклиф ҳамда режалари тингланди.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари, полковник Н.Гиясова ҳамда вилоят ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник М.Абдуллаевалар бошчилигида ташкил қилинди.
Тадбир давомида келгусида жиноятларнинг барвақт олдини олиш мақсадида маҳаллалардаги низоли, нотинч ҳамда жанжалли оилалар билан индивидуал тартибда ишлаш, ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бу борадаги бошқа муҳим йўналишлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати



