Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сон ва ПҚ-2-сон қарорлари ижроси, “Чилонзор тажрибаси” доирасида Сурхондарё вилояти Узун ҳамда Сариосиё туманларида ўрганишлар олиб борилди
2026-05-06 11:00:00 / Янгиликлар

Узун ва Сариосиё туманлари маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш Президентимизнинг ПҚ-1-сон ва ПҚ-2-сон қарорлари ижроси, “Чилонзор тажрибаси” борасидаги ишлар атрофлича ўрганилиб, Давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи Алиёр Эшматов, вилоят прокурори Бахтияр Бабаджанов ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаиловлар раҳбарлигида вилоят ва туман масъуллари иштирокида муҳокама қилинди.
Хусусан, Президентимизнинг ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлари ижроси, “Чилонзор тажрибаси” доирасида амалга оширилаётган ишлар, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий ҳолати оғир ҳудудларни “жиноятчиликдан холи ҳудуд”га айлантириш, “оғир” тоифадаги ёшлар билан ишлаш, хотин-қизлар ўртасида жиноятларнинг барвақт олдини олиш, оилавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинди.
Шу билан бирга кўп қаватли турар-жой бинолари ва бошқа ҳудудларни камералаштириш, қўриққа олиш, аҳоли учун яратилаётган шароитлар, сурункали ичкиликбозликка, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка мойил шахсларни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича бажарилган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
Йиғилишда криминоген вазияти мураккаб бўлган маҳаллаларда фаолият олиб бораётган “еттилик”нинг амалга ошираётган ишлари ва йўл қўйган камчиликлари танқидий кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бу каби тизимли ва манзилли ишлар ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда маҳаллаларни хавфсиз ҳудудга айлантириш йўлида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати



