Бухоро вилояти ИИБнинг янги маъмурий биноси қурилиши кўздан кечирилди
2026-05-05 09:20:00 / Янгиликлар

Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда соҳа масъуллари янги маъмурий марказ ҳудудида барпо этилаётган вилоят Ички ишлар бошқармасининг янги маъмурий биноси қурилиш жараёнлари билан танишдилар.
Қурилиш майдонида муҳандис-қурувчилар ва масъуллар билан мулоқот ўтказилиб, бунёдкорлик ишларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Раҳбарлар лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами, шунингдек, қурилиш ташкилоти олдида турган эҳтиёжлар ва таъминотдаги масалалар билан яқиндан қизиқдилар.
Ўрганишлар давомида қурилишни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш, шунингдек, ҳудуддан ўтувчи йўл инфратузилмасини яхшилаш ва атрофни кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида ёндашиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати







