Хоразм вилоятда ҳоким ва профилактика инспекторлари ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
2026-05-05 09:25:00 / Янгиликлар

Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни чуқур таҳлил этиб, бу йўналишдаги галдаги вазифаларга тўхталди. Очиқ мулоқот давомида профилактика инспекторларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари тингланди, айрим муаммоли масалаларни ҳал қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган бир гуруҳ профилактика инспекторлари вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.
Тадбир якунида иштирокчилар учун вилоят театри ижодий жамоаси томонидан «Падаркуш» спектакли намойиш этилди.
Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати









