ИИВ Малака ошириш институтида Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳамкорлигида кибержиноятлар профилактикасига бағишланган семинар бошланди
2026-05-04 15:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида вазирлик ҳамда БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) ҳамкорлигида «Кибержиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича инструкторлар тайёрлашга қаратилган малака ошириш дастури» доирасида семинар ўз ишини бошлади.
Семинарда вазирлик, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ Академияси ва институт ўқитувчилари қатнашмоқдалар.
Мазкур ўқув дастури кибержиноятлар профилактикасини такомиллаштириш, соҳада замонавий ёндашувлар ва илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш, шунингдек, юқори малакали инструкторлар тайёрлашга қаратилган.
Семинар давомида иштирокчиларга киберхавфсизликни таъминлаш, кибержиноятларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича назарий билимлар ҳамда амалий кўникмалар берилиши режалаштирилган.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти



