Жиззах вилояти Зомин туманида жиноятчиликка қарши кураш ва профилактика самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди
2026-04-30 11:30:00 / Янгиликлар

Зомин туманида криминоген вазиятни барқарор сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика ишлари самарадорлигини оширишга бағишланган муҳокама йиғилиш ўтказилди. Унда маҳалла “еттилиги”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ҳудудда содир этилган ҳуқуқбузарликлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари танқидий кўриб чиқилди. Айниқса, Юксалиш маҳалласидаги оғир жиноий ҳолат мисолида мавжуд камчиликлар очиб берилди.
Мутасаддилар томонидан профилактика ишларини кучайтириш, аҳоли билан хонадонбай ишлаш, “маҳалла еттилиги” ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати



