Наманган вилояти ИИБ раҳбариятининг ўрганишлари Чуст туманида олиб борилди
2026-04-29 18:15:00 / Янгиликлар

Ҳудудларда вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилаётган комплекс ўрганиш ишлари давомида маҳаллалардаги жиноятчилик ҳолати чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб берилмоқда.
Хусусан, Чуст туманининг “Чуст гулзори”, “Янги боғишамол” ва “Лайлак уя” маҳаллаларида олиб борилган ўрганишлар давомида профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти атрофлича муҳокама қилинди. Муҳокамалар жараёнида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон қарорлар ижросини таъминлаш ҳамда бошқа муҳим масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ички ишлар бўлимида раҳбарият томонидан келгусида ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олишга қаратилган тақдимот билан танишилди. Унда ходимларнинг хизмат вазифалари аниқ белгилаб берилди ҳамда масъул шахслар зиммасига маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудларга айлантириш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.
Мазкур турдаги ўрганиш ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати







