Жиноятчиликка қарши кураш натижалари муҳокама қилинди
2026-04-26 14:55:00 / Янгиликлар

Жиззах вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ўринбосари раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳавий хизматлар ва мустақил бошқармалар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ИИО раҳбарлари, шунингдек, қуйи бўлинмалар раҳбарлари видеоселектор алоқа воситасида иштирок этди.
Йиғилишда 2026 йилнинг биринчи чораги давомида ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбар ва масъул ходимларнинг ҳисоботлари эшитилиб, ҳар бир ҳудуд кесимида эришилган натижалар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Айрим йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, жиноятларнинг сабаб ва омилларини чуқур таҳлил қилиш, профилактика ишларини манзилли ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот самарадорлигини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олиниб, улар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати









