Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тингланди
2026-04-25 10:10:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги сессиясида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тингланди.
Жорий йилнинг 24 апрель куни Андижон вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, бошқарма ва идоралар раҳбарлари, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, 2026 йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоятда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Санжар Джабаровнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 январь куни қабул қилинган «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–1-сон ҳамда «2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–2-сон Қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан манзилли ишлаш, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган амалий ишлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамалар жараёнида депутатлар томонидан берилган саволларга вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан асосли ва атрофлича жавоблар қайтарилди.
Сессия якунида мазкур йўналишдаги ишларни янада кучайтириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати



