Андижон вилояти ИИБда 2026 йил биринчи чорагида амалга оширилган фаолият якунлари сарҳисоб қилинди
2026-04-23 17:30:00 / Янгиликлар

Андижон вилояти ИИБда ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи генерал майор Рустам Джўраев раислигида 2026 йилнинг уч ойлик хизмат фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, шунингдек жамоат тартиби сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилган ишлар натижалари танқидий жиҳатдан кўриб чиқилди. Алоҳида эътибор амалга оширилган тезкор-профилактик тадбирлар самарадорлигига қаратилди.
Вилоят ИИБ ва унинг бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳисоботлар тингланди. Хизмат фаолиятини ташкил этишда мавжуд камчиликлар қайд этилди. Шу билан бирга, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда юқори натижаларга эришган ҳамда юқори профессионаллик намоён этган ходимлар рағбатлантирилди.
Тадбир якунида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чораларини кўриш бўйича Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини сифатли бажариш асосида иш ташкил этиш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати



