Наманган вилояти маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олиш бўйича комплекс ўрганишлар ўтказилди
2026-04-23 11:10:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган комплекс ўрганишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИБ ишчи гуруҳи томонидан Поп ва Мингбулоқ туманларидаги қатор маҳаллаларда туман ҳокимлиги, прокуратура ва тегишли идоралар вакиллари иштирокида амалий ўрганишлар ўтказилди. Унда профилактика инспекторлари фаолияти, аҳоли муаммоларини ўрганиш, профилактик тадбирлар самарадорлиги ҳамда ҳудудлардаги криминоген вазият атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, оила-турмуш доирасида содир этилган жиноятларнинг сабаб ва шарт-шароитлари ўрганилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятларни барвақт олдини олиш, аҳоли мурожаатларини манзилли ҳал этиш, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва масъул ходимларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати



