ИИВ Малака ошириш институти делегацияси халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди
2026-04-23 00:45:00 / Янгиликлар

ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи полковник Олимжон Аҳмедов бошчилигидаги делегация Хўжанд шаҳрида ўтказилган “Юридик фан ва амалиёт” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.
Асосий натижалар:
Тожикистон, Россия ва Озарбайжоннинг соҳавий ОТМлари билан ҳуқуқшунослик ва илм-фан соҳасида тажриба алмашилди.
Тожикистон Республикаси ИИВ Академияси билан таълим ва илмий соҳада ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2026-2027-йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” имзоланди.
Бу келишув икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун кадрлар тайёрлаш ва илмий салоҳиятни оширишда муҳим қадам бўлади.
ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати




