Самарқанд шаҳрида 2026 йил 20 апрель куни “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусидаги халқаро форум доирасида IV секция йиғилиши бўлиб ўтди
2026-04-23 00:40:00 / Янгиликлар

Унда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти бошлиғи, полковник, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Бердиалиев Бахтиёр Эркинович маъруза қилди.
Маъруза давомида институт бошлиғи томонидан наркотиклар назорати соҳасида фан, маълумотлар ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича қатор муҳим таклифлар илгари сурилди.
Хусусан, сунъий интеллектга асосланган наркотик воситалар мониторинги (AI-Narko-Monitor) ва очиқ манбалар таҳлили (OSINT) тизимларини жорий этиш, блокчейн транзаксияларини таҳлил қилиш ва DeFi муҳитида молиявий оқимларни кузатиш механизмларини ривожлантириш таклиф этилди.
Шунингдек, ҳудудий хавфсизликни таъминлаш мақсадида идоралараро интеграциялашган “Domain Awareness System” каби рақамли платформаларни миллий шароитга мослаштириш, ақлли видеокузатув тизимлари ва криминоген “heat map” хариталарини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.
Маърузада замонавий наркотаҳдидлар рақамли технологиялар билан уйғунлашиб, гибрид хавфга айланаётгани қайд этилиб, уларга қарши курашишда илмий таҳлил ва прогностик моделларга асосланган ёндашувларни кенг қўллаш муҳимлиги урғуланди.
Тадбир иштирокчилари Самарқанд форумини наркотрафикка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида баҳоладилар.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти




