Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди
2026-04-22 19:35:00 / Янгиликлар

Ички ишлар органларида “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 15-феврал кунидаги “Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 апрел куни вилоят Ички ишлар органлари ходимлари оилалари ўртасида “Намунали оила” кўрик танлови ўтказилди.
Кўрик-танлов иштирокчилари “Таништирув”, “Бу менинг оилам” номли энг яхши фото сурат ва видеороликлар ҳамда “Биз китобхон оиламиз” бадиий ва мумтоз адабиётлардан савол-жавоб шартларида ўзларининг билим ва зукколиклари бўйича беллашувлар олиб боришди. Шунингдек иштирокчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари маданият ва санъатдаги ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этишди.
Ўта қизғин баҳс ва мунозарали бахслар якунида, фахрли 3-ўринга Қизириқ тумани ИИБ Ташкилий бўлинма мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори майор Ҳамраев Илхом Номозович оиласи, 2-ўринга вилоят ИИБ Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташкилий мувофиқлаштириш гуруҳи бош инспектори майор Қурбоналиев Бекзод Абдумалик ўғли оиласи муносиб деб топилган бўлса, Термиз тумани ИИБ Ташкилий бўлинма навбатчилик қисми катта инспектор майор Аманов Алишер Хусановичнинг оиласи 1-ўринга муносиб деб топилиб, мазкур кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур танлов ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг истеъдодини юзага чиқариш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлди десак, муболаға бўлмайди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









