БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC)нинг трансмиллий гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка оид таҳдидларни тадқиқ ва мониторинг қилиш маркази раҳбари Саломе Флореснинг Самарқанд форуми ҳақида фикрлари
2026-04-21 13:00:00 / Янгиликлар

БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC)нинг трансмиллий гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка оид таҳдидларни тадқиқ ва мониторинг қилиш маркази раҳбари сифатида айтишим мумкинки, фаолиятимиз гиёҳванд моддалар билан боғлиқ таҳдидларни ўрганишга қаратилган. Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган минтақавий халқаро форумда иштирок этаётганимиздан жуда мамнунмиз.
Ушбу муҳим тадбирни ташкил этгани учун Ўзбекистон Республикасига чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Давлат раҳбари ташаббуси билан биз бу ердамиз ва бир қатор муҳим мамлакатлар вакиллари биргаликда вазиятни муҳокама қилиш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси қандай ўзгараётганини таҳлил қилиш ҳамда давлатлар ушбу таҳдидга қарши қандай чоралар кўриши мумкинлигини кўриб чиқиш имкониятига эгамиз.
Ушбу форум турли экспертларни бир жойга жамлади ва улар ўз билим ҳамда тажрибаларини ўзаро баҳам кўриш имкониятига эга бўладилар. Унда халқаро ташкилотлар мутахассислари билан бир қаторда миллий даражадаги турли идора ва муассасалар экспертлари ҳам иштирок этади.
Уларнинг бу ерга келиб, фикр алмашиши, ўз билимлари ва дуч келаётган муаммоларини баҳам кўриши ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашда қандай қилиб ҳамкорликда иш олиб бориш мумкинлиги бўйича умумий келишувга эришиши жуда муҳимдир. Чунки гиёҳвандлик билан боғлиқ таҳдидлар миллий эмас, балки минтақавий хусусиятга эга. Шу боис, бу чегара билмас муаммоларда минтақавий мулоқот ўта муҳим ҳисобланади.
Форум юқори даражада ўтказилмоқда, унда Марказий Осиёнинг бешта давлати ҳамда бошқа давлатларнинг ҳам юқори даражадаги расмий вакиллари иштирок этмоқда ва минтақадаги вазиятни кузатиб бормоқда. Бундай юқори даражадаги раҳбарият ва бошқарув органларининг қўллаб-қувватлаши жуда муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга, техник экспертлар ва менежерлар ҳам иштирок этмоқда, бу эса келишувларга эришишда катта аҳамият касб этади.
Менимча, ушбу форумнинг энг қизиқ жиҳатларидан бири шундаки, унда юқори даражадаги сиёсий ирода ва ҳаракат қилишга тайёрлик намоён этилмоқда. Шу билан бирга, кундалик асосда иш олиб бораётган ва таҳдидларга энг яқин бўлган экспертлар ва менежерларнинг иштироки ҳам жуда муҳимдир.
