Самарқанд форуми доирасида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатов ҳамда Афғонистон Ички ишлар вазири ўринбосари Шайх Абдул Раҳмон Мунир бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди
2026-04-21 18:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда меҳмонлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг минтақавий муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш борасидаги ташаббуслари, айниқса гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишда жаҳон ҳамжамиятини огоҳликка чорлаётганлиги эътироф этилди.
Икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари хусусан, Ички ишлар вазирликлари ўртасида давом этаётган ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш, минтақада хавфсизликни таъминлаш, хусусан трансмиллий накотаҳдидларга қарши кураш олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда ўтказилаётган “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги глобал форум барча чегарадош давлатлар қаторида Афғонистон учун ҳам ҳар томонлама муҳим эканлиги таъкидланиб, ўзаро ахборот алмашинувини янги босқичга олиб чиқиш бўйича келишиб олинди.
Ўзаро дўстона ва самимий руҳда олиб борилган учрашувда истиқболли ҳамкорликни изчил давом эттириш бўйича вазифалар белгиланди.



