ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан Чилонзор тажрибасини жорий этиш бўйича ўқув йиғини ташкил этилди
2026-04-19 15:00:00 / Янгиликлар

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати раҳбар ходимлари учун Чилонзор тажрибасини амалиётга татбиқ этишга бағишланган ўқув йиғини ташкил этилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳри ва вилояти ИИББ ҳамда барча вилоятлар ИИБларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари иштирок этди.
Ўқув жараёнида тингловчиларга Чилонзор туманида самарали йўлга қўйилган иш тажрибаси атрофлича тушунтирилди.
Хусусан, аҳоли муаммоларини манзилли ҳал этиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, криминоген вазиятни таҳлил қилиш ва хавф-хатарларни баҳолаш каби йўналишлар бўйича амалий кўникмалар берилди.
Шунингдек, раҳбар ходимлар медиа ва жамоатчилик билан самарали мулоқот ўрнатиш, наркожиноятлар ва кибержиноятларга қарши курашиш, тизимда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, фуқаролар мурожаатлари ҳамда жиноятлар ҳақидаги хабарлар билан ишлаш бўйича билимларини мустаҳкамладилар.
Тадбир якунида олинган билим ва кўникмаларни ҳудудларда кенг жорий этиш, Чилонзор тажрибасини тизимли равишда татбиқ қилиш орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини янада ошириш вазифалари белгилаб олинди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизмати


