Тошкент шаҳар ИИББ ходими халқаро кикбоксинг мусобақасида фахрли ўринни эгаллади
2026-04-17 20:20:00 / Янгиликлар

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида кикбоксинг бўйича нуфузли 2-халқаро “WAKO Thailand 2026 World Cup” мусобақасининг тантанали очилиш маросими арафасида муҳим халқаро учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларидан келган кикбоксинг федерациялари спортчилари иштирок этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХБ ходими, сержант Отабек Тўраев ушбу мусобақада +94 кг вазн тоифасида иштирок этиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.
Ҳамкасбимизни ушбу ютуғи билан самимий муборакбод этамиз ва келгусидаги мусобақаларда янада юқори натижалар тилаймиз.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати




