Наманган вилояти ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди
2026-04-17 20:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 15 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида вилоят ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш мақсадида кенг кўламли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилди.
Ўтказилган тадбирлар натижасида:
112 нафар шахс ноқонуний буюм ва ашёлар билан аниқланди ва 3 нафар қидирувдаги шахс ушланди.
Жами 51 та жиноят ҳолати фош этилди,
жумладан:
40 та гиёҳвандлик воситалари, 7 та ноқонуний қурол ва ўқ-дори, 2 та тамаки маҳсулотлари, 1 та маъмурий назорат қоидасини бузиш, 1 та товламачилик билан боғлиқ,
Ушбу ноқонуний ҳолатлар бўйича:
7207,54 гр марихуана, 342,37 гр гашиш, 49 дона кучли таъсир қилувчи дори, 1,64 гр синтетик модда, 16 туп каннабис ўсимлиги, 17400 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари, 35 дона тақиқланган диний адабиёт, 38 та жиноятга дахлдор уяли телефон, 144 дона патрон, 271 дона гильза, 7 та пневматик ва травматик қурол, 3 та электрошокер, 74 та совуқ қурол, 10 жуфт автомашина давлат рақам белгилари ашёвий далил сифатида олинди
Шунингдек, мавҳум ҳолда содир этилган 6 та жиноят фош этилди
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар йўналиши бўйича:
61 нафар шахсга нисбатан расмийлаштирилди, жумладан: 45 та совуқ қурол, 4 та пневматик қурол, 8 та диний материаллар, 3 та қурол сақлаш қоидалари бузиш, 1 та гиёҳвандлик воситасини сақлаш ҳолатларı ташкил этди.
Барча ҳолатлар бўйича ҳозирда тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати


