Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар қабули ташкил этилди
2026-04-17 20:05:00 / Янгиликлар

2026 йил 16 апрель куни тасдиқланган жадвалга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича ўрганилиб, уларда кўтарилган муаммоларнинг мазмун-моҳияти таҳлил қилинди.
Айрим мурожаатлар жойида қонун доирасида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган масалалар эса тегишли тартибда назоратга олинди.
Шунингдек, фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида вилоятларда жойлашган ҳарбий қисмлар билан видеоконференцалоқа орқали онлайн қабуллар ҳам ташкил этилди.
Ушбу формат орқали ҳудудлардаги фуқароларнинг мурожаатлари ҳам тўғридан-тўғри эшитилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Ташкил этилган онлайн қабул жараёни фуқаролар учун қулайлик яратиб, уларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш имконини берди ҳамда иштирокчилар томонидан ижобий баҳоланди.
Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари қўмондонлиги томонидан фуқаролар билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги





