Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида «Минтақавий жиноятчиликнинг динамикаси ва тенденциялари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди
2026-04-17 19:50:00 / Янгиликлар

Мазкур конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш, хусусан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда илмий-амалий ёндашувларни такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.
Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда ҳудудий жиноятчиликни таҳлил қилиш, асосий омилларини аниқлаш ҳамда профилактика механизмларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, наркожиноятлар, уюшган жиноятчилик, коррупция ва кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Конференция давомида билдирилган илмий хулосалар ва амалий тавсиялар ҳудудларда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш ҳамда тегишли давлат органлари фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти





