ИИВ «Хавфсиз шаҳар» марказида ўқув семинари ташкил этилди
2026-04-17 13:23:00 / Янгиликлар

Унда соҳанинг рақамлаштириш йўналишида фаолият юритувчи масъул ходимлари иштирок этди.
Семинар давомида «Хавфсиз шаҳар» концепциясининг мазмун-моҳияти, ҳудудларда интеллектуал видеокузатув тизимларини жорий этиш, тизим элементлари ҳамда уларни ягона аппарат-дастурий платформага интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда концепция асосида бугунги кунга қадар ҳудудларда жорий этилган интеллектуал видеокузатув тизимлари, шунингдек, платформа фаолиятини таъминлаш мақсадида ўрнатилган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган замонавий сервер қурилмалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шу билан бирга, келгусида тизим қамровини кенгайтириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди.
Бундан ташқари, масъуллар мониторинг маркази фаолияти билан танишиб, тизимларни ташкил этишда учраётган муаммолар ва мавжуд камчиликларни таҳлил қилдилар.
Шунингдек, иштирокчиларнинг савол ва таклифлари юзасидан муҳокама ўтказилди.
Ички ишлар вазирлигининг «Хавфсиз шаҳар» тизимларини ривожлантириш маркази




