Наманган вилояти ИИБ томонидан «Ҳуқуқий маданият» ойлиги доирасида кенг қамровли тадбирлар ташкил этилмоқда
2026-04-17 13:20:00 / Янгиликлар

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан «Ҳуқуқий маданият» ойлиги доирасида тизимли ва манзилли тадбирлар амалга оширилиб, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ходимлар иштирокида ўқув машғулотлари, психологик тренинглар, иншолар танлови, интеллектуал беллашувлар ҳамда музейларга саёҳатлар ташкил этилди.
Мазкур жараёнларда ходимларнинг ҳуқуқий билимлари, тезкор фикрлаш қобилияти, жамоада ишлаш кўникмалари янада ривожлантирилмоқда.
Шунингдек, тадбирлар давомида жамоаларда соғлом маънавий-руҳий муҳитни мустаҳкамлаш, хизмат жараёнида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати









