Наманган вилояти ИИБ томонидан профилактика инспекторлари учун сайёр ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда
2026-04-16 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 13 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси таъминлаш мақсадида ИИВнинг тегишли фармойишига асосан Чуст тумани Маданият марказида ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув жараёнлари Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси мутахассислари томонидан замонавий интерфаол методлардан фойдаланган ҳолда олиб борилди.
Мазкур ўқув машғулотларида Поп, Чуст, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, туманларида фаолият юритаётган профилактика инспекторлари иштирок этиб, унда Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сон Қарорларининг мазмун-моҳияти, жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, профилактика инспекторларининг маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳоли билан самарали мулоқот қилиш, замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмалари оширилди.
Таъкидлаш жоизки, бундай сайёр ўқув курслари аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ички ишлар органларини халқчил, очиқ ва профессионал тизимга айлантириш ҳамда аҳоли мурожаатларига ишончли ва очиқ муносабатни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






