ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбарияти томонидан Андижон вилоятида аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда
2026-04-16 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 мартдаги «Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида»ги ПҚ 33-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари полковник Нилуфар Гиясова томонидан Андижон вилоятининг бир қатор шаҳар-туманларида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Ушбу тадбирларда аҳоли, хусусан, аёллар ва вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари ўтказилди.
Шунингдек, учрашувлар давомида тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, бундай ҳолатларга муросасиз муносабатни шакллантириш, жабрланган шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш тартиби ҳамда мавжуд ҳимоя механизмлари ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.
Мазкур тарғибот ишлари жамиятда соғлом муҳитни шакллантириш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати









