ИИВ Малака ошириш институтида халқаро ҳамкорлик доирасида амалий ишлар бошланди
2026-04-14 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси томонидан имзоланган музокаралар баёнига мувофиқ, Корея миллий полиция агентлигининг мутахассислари ИИВ Малака ошириш институтига ташриф буюрдилар.
Ташриф доирасида ўтказилган учрашувда институт бошлиғи полковник Олимжон Ахмедов, вазирлик мутахассислари ҳамда институт раҳбарияти иштирок этди.
Учрашув давомида амалга оширилаётган лойиҳа ишлари атрофлича кўриб чиқилиб, жумладан, замонавий автомобиль симуляторларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, илғор хорижий тажрибани ўрганиш, ўқув жараёнига инновацион технологияларни татбиқ этиш ва ходимларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилган қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар режалаштирилган тадбирларни самарали амалга ошириш, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканини алоҳида таъкидладилар.
ИИВ Малака ошириш институти






