Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди
2026-04-14 10:45:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Мансур Саттаров томонидан Наманган шаҳар, Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманлари фуқаролари учун Наманган шаҳар Маърифат маскани биносида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул давомида 18 нафар фуқароларнинг тергов, суриштирув ва терговга қадар текширув масалалари бўйича мурожаатлари эшитилди.
Асосий эътибор, мурожаат билан келган фуқароларнинг муаммоларини жойида ижобий ҳал этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар беришга қаратилиб, бунинг учун тергов бошқармаси ва шаҳар-туман ИИБлари раҳбарияти иштироклари таъминланди.
Қабул давомида, Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб, аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, ижроси муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилиб ижроси назоратга олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати






