Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Уйчи ва Давлатобод туманлари ИИБларининг олти ойлик фаолиятини муҳокама қилинди
2024-07-02 09:00:00 / Янгиликлар

Бошқарма бошлиғи томонидан шаҳар-туман ИИБларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли муаммоларни бартараф этишда амалга оширилаётган ишлари доимий равишда ўрганилиб келинмоқда.
Жумладан, бугун полковник Шухрат Алиев Уйчи ва Давлатобод туманларида бўлиб, туман сектор раҳбарлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирокида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги жиноятчилик аҳволи, шунингдек, уни олдини олишда амалга оширилган ишларни атрофлича таҳлил қилди.
Йиғилиш давомида мазкур туманларда ўз хизмат фаолиятини бошлаган подполковник Ойбек Хўжақулов ва Бобиржон Шукуровларга келгусида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали олиб бориш ҳамда бошқа масалалар юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати





