Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти раҳбарияти томонидан ҳудудларда қўриқлаш хизматини такомиллаштириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-04-13 15:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда Қўриқлаш фаолияти соҳасини самарали ташкил этиш борасидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи томонидан Водий вилоятларида Қўриқлаш хизматини тубдан такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Давлатимиз раҳбарининг ички ишлар органларининг Қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш борасидаги вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қўриқлаш Департаменти бошлиғи Қ.А.Шодибеков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Андижон ва Фарғона вилоятларида қўриқлаш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, Қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида Қўриқлаш бўлинмаларининг умумий фаолияти, қўриқда бўлган ўта муҳим ва тоифаланган ҳамда халқ хўжалиги объектларининг техник мустаҳкамлик ҳолатлари, ходимларнинг хизмат ўташ шароити ва таъминланганлик даражаси, шунингдек жанговар тайёргарлик ҳолати билан танишилди.
Объектлар раҳбарлари билан учрашилиб, қўриқланаётган ҳудудларнинг хавфсизлигини ошириш ва рақамли технологиялар имкониятларини кенг жорий этиш масалалари муҳокама этилди.
Шунингдек Қўриқлаш бўлинмаларида хизмат қилиб келаётган, хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оилалари билан ҳам мулоқотлар ташкил этилди.
Ходимларнинг фарзандлари учун барча шарт шароит ва имкониятлар яратилиб бериши учун вилоятлар Қўриқлаш хизматлари масъулларига вазифалар юкланди.
Масъулларга Қўриқлаш бўлинмалари мониторинг марказлари фаолиятни ички ишлар органлари навбатчилик қисмлар билан узвий боғлаш, тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларнинг фаолиятини соҳавий хизматлар билан биргаликда ташкил этиш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларда ҳамкорликда ҳаракатланишларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти









