Тошкент вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш масаласига бағишланган республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабнинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди
2026-04-11 11:10:00 / Янгиликлар

Тошкент вилоят ҳокимлигида Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штабнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш масаласига қаратилган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи олий таълим муассасалари раҳбарлари, марказий идора ва ташкилотларнинг масъуллари, Тошкент вилояти прокуратураси, ИИББ, Адлия бошқармаси, Миллий гвардия, Солиқ ҳамда Маҳаллалар уюшмаси бошқармалари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Йиғилишда Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижалари атрофлича таҳлил қилинди.
Хусусан, вилоятдаги маҳаллаларида “намунавий хавфсиз кўча” ва “хавфсиз йўлак” тизимлари жорий этилди. Аҳоли гавжум ҳудудларга минглаб видеокузатув мосламалари, юзни ҳамда авторақамларни автоматик аниқловчи интеллектуал камералар ўрнатилди.
Шунингдек, турли объектлар техник қўриқловга олиниб, “ташвиш тугмалари” ва замонавий домофон тизимлари йўлга қўйилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки унинг қурбонига айланиш эҳтимоли мавжуд бўлган қарийб 1 миллион нафар фуқароларнинг ижтимоий ва маиший муаммоларини ҳал этишга қаратилган манзилли ишлар тизимли равишда амалга оширилди.
Тадбир давомида Республика идоралараро штаби ва ишчи гуруҳи томонидан вилоятда олиб борилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилиниб, эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда айрим камчиликларга йўл қўйилгани ҳам кўрсатиб ўтилди.
Мулоқот мобайнида фаоллик кўрсатган масъул ходимларнинг меҳнати муносиб эътироф этилди.
Камчиликларга йўл қўйган мутасаддиларга эса, мавжуд муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Учрашувда Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев, Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов ҳамда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев иштирок этди.
Тошкент вилояти ИИБ Ахборот хизмати






