Пойтахт ИИББ сафларида билимдонлар аниқланди
2026-04-11 11:05:00 / Янгиликлар

Буюк давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди. Унда 21 жамоа иштирок этиб, ҳар бир жамоада 6 нафардан, жами 132 нафар ёш ходимлар иштирок этишди. Чуқур билимларни аниқлаш учун тузилган мураккаб аммо қизиқарли саволлар нафақат ўйин қатнашчилари балки тўғри жавобларни катта ҳаяжон билан кузатаётган жамоалар мухлисларини ҳам қизиқтириб қўйди. Баҳсли кечган билимдонлар ўйини якунига кўра 1-ўрин Миробод тумани ИИО ФМБ жамоасига, 2-ўрин Бош бошқарма жамоасига, 3-ўрин Олмазор тумани ИИО ФМБ жамоасига насиб этди. Ғолиблар Бош бошқарманинг I, II, III даражали дипломлари, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Пойтахт ички ишлар органлари ходимларининг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтириш, мантиқий фикрлаш кўникмалари ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўз иқтидорлари ва билимларини намоён этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида бу каби тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Бош бошқарма шахсий таркиби ўртасида тизимли равишда турли кўрик-танловлар, жисмоний ва ақлий мусобақаларнинг ўтказилиши, ходимлар орасида ижобий рақобатни шакллантириш, ҳамкасбларига билими, ўткир салоҳияти билан ўрнак бўлаётганларини муносиб рағбатлантиришга хизмат қилади.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати



