Сурхондарё вилоятида халқ депутатлари Кенгашининг коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
2026-04-11 11:05:00 / Янгиликлар

Унда комиссия аъзолари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этиб, йиғилиш “ZOOM” платформаси орқали масофадан ташкил этилди. Кун тартибига мувофиқ, ички ишлар органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш йўналишида 2026-йилнинг дастлабки 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди.
Ҳисобот вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Акмал Боходиров томонидан тақдим этилди. Йиғилиш давомида депутатлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Шунингдек, кибержиноятчиликни олдини олиш, фуқароларни ушбу турдаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва профилактика чораларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Муҳокамалар якунида соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









