Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти ҳамда бошқа масъул идоралар иштирокида оғир жиноят сабаблари танқидий муҳокама қилинди
2026-04-10 09:00:00 / Янгиликлар

Нукус туманида содир этилган оғир оқибатли жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари Қорақалпоғистон Республикаси прокурори ҳамда Ички ишлар вазири бошчилигида атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида мазкур ҳодисага олиб келган омиллар чуқур таҳлил қилиниб, жиноятнинг келиб чиқишидаги асосий сабаб ва шарт-шароитлар кўриб чиқилди.
Муҳокама жараёнида масъул идоралар фаолиятида йўл қўйилган камчиликлар танқидий баҳоланди.
Хусусан, жойларда профилактика ишларини ташкил этишда «маҳалла еттилиги»нинг ўрни ва масъулиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу тизим орқали аҳоли билан яқиндан ишлаш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга келгусида шундай ҳолатларнинг такрорланишига йўл қўймаслик, аҳоли билан ишлашни янада самарали ташкил этиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида тегишли топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати









