Қашқадарё вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан Косон туманида комплекс ўрганиш ишлари амалга оширилди
2026-04-10 09:00:00 / Янгиликлар

Жумладан, Косон туманида ҳам кенг қамровли ўрганиш ишлари амалга оширилди. Дастлаб туман ИИБда фуқаролар мурожаатлари бўйича тўпланган ҳужжатлар атрофлича текширилиб, уларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, кибер йўналишда юритувда бўлган жиноят ишлари ҳам алоҳида кўздан кечирилиб, тергов ва суриштирув жараёнларини янада такомиллаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Ўрганишлар давомида тумандаги савдо марказлари, «Ишонч» ва «Имкон» дўконларида ҳам бўлиб, фуқаролар томонидан тузилаётган шартномаларнинг қонунийлиги ва шаффофлиги таҳлил қилинди.
Бу борада аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.
Бундан ташқари, туман марказида жойлашган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларини қўриқловга олиш ҳолати ўрганилиб, профилактика инспекторларига хавфсизликни таъминлаш тизимини янада кучайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туманда ҳаракат жадаллиги юқори бўлган кесишган чорраҳаларни тартибга солиш, транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатини хавфсиз ташкил этиш мақсадида замонавий светофорлар ўрнатиш бўйича ҳам масъулларга топшириқлар берилди.
Амалга оширилаётган бундай ўрганишлар ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати









