Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида “Минтақавий (ҳудудий) жиноятчиликнинг динамикаси ва тенденциялари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади
2026-04-09 11:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида 2026 йил 15 апрель куни соат 10:00 да «Минтақавий (ҳудудий) жиноятчиликнинг динамикаси ва тенденциялари» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилиши режалаштирилган.
Конференцияда муҳокама қилинадиган масалалар:
- ҳудудий жиноятчиликнинг ўзига хос хусусиятлари;
- жиноятчилик тенденциялари (замонавий трендлар);
- жиноятчиликка таъсир этувчи омиллар;
- минтақалар кесимида таҳлили;
- жиноят турлари бўйича динамика;
- қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти таъсири;
- мазкур йўналишдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар.
Конференция расмий тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тиллари.
«Минтақавий (ҳудудий) жиноятчиликнинг динамикаси ва тенденциялари» республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган бўлиб, конференция материалларига қуйидаги талабалар қўйилган:
− мақола ёки тезис ўзбек, қорақалпоқ, рус ёки инглиз тилларида тақдим этилиши;
− аннотация ва калит сўзлардан иборат бўлиши;
− матн компьютерда “Microsoft Word” дастурининг “Times New Roman” шрифтида 14 катталикда 1,5 интервалда ёзилиши, электрон нусхада тақдим этилиши ҳамда матннинг чап қисми 3 см, ўнг қисми 1,5 см, тепа ва пастки қисмлари 2 см бўлиши;
−мақола ҳажми 6-9 саҳифа, тезис ҳажми 3-4 саҳифа бўлиши, грамматик ва стилистик хатоларсиз, сифатли бўлиши шарт.
Конференцияда иштирок этишни хоҳловчилар ўз материалларини тўпламда чоп эттириш учун 2026 йилнинг 14 апрель кунига қадар электрон кўринишда Институт масъул ходими (Исаев Сардор Алишерович)га тақдим этишлари лозим.
Мурожаат учун: +998-99-824-80-06.
