Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026-04-08 11:15:00 / Янгиликлар

Мазкур Меморандумнинг асосий мақсади – парламент назорати жараёнларини замонавий илмий-методологик ёндашувлар асосида таъминлаш, қонун ижодкорлиги сифатини ошириш, шу билан бирга ҳудудлардаги жиноятчилик омилларини чуқур криминологик тадқиқ қилиш, жиноятлар динамикасини илмий прогнозлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ишларни янада кучайтиришдан иборат.
Шунингдек, давлат дастурлари, жумладан «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни экспертлик жиҳатдан таҳлил қилиш ва уларнинг ижроси юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти



