ИИВ раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш, хизмат интизоми ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди
2026-04-07 11:00:00 / Янгиликлар

Қорақалпоғистон Республикасида ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлашга бағишланган муҳим йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов иштирок этиб, ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари олдида турган устувор вазифалар юзасидан атрофлича тўхталиб ўтди.
У ўз сўзида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фуқаролар билан ишлаш самарадорлигини ошириш бугунги кундаги энг муҳим йўналишлардан бири эканини таъкидлади.
Йиғилиш давомида хизмат интизоми ва масъулият масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар бир ходим ўз хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, аҳоли билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши лозимлиги қайд этилди.
Шунингдек, замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, профилактик тадбирларни кучайтириш ва жиноятчиликка қарши курашишда янги ёндашувларни жорий этиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Тадбир якунида масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Бу каби учрашувлар ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Ахборот гуруҳи



