ИИВ Малака ошириш институтида пробация хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди
2026-04-07 09:00:00 / Янгиликлар

Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи ўринбосари — Пробация бошқармаси бошлиғи Ўроқов Азамат Шодиевич Малака ошириш институтига ташриф буюриб, пробация хизмати ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ходимларнинг касбий малакасини ошириш, хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш самарадорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, пробация тизимининг асосий вазифаси — назорат билан бирга шахсларни тўғри йўлга қайтариш, уларни жамиятга мослаштириш ва такрорий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш экани таъкидланди.
Ташриф давомида тингловчиларга ўқув жараёнларига масъулият билан ёндашиш, машғулотларда фаол иштирок этиш ва ўз устида мунтазам ишлаш зарурлиги эслатиб ўтилди.
ИИВ Малака ошириш институти





