ИИВ раҳбарияти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармасида бир қатор муҳим объектлар ўрганилди
2026-04-06 18:30:00 / Янгиликлар

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Баходир Мирзарахимов томонидан Қорақалпоғистон Республикасида транспорт обйектларида хавфсизликни таъминлаш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ушбу ўрганишлар доирасида, аввало, аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фаолияти атрофлича кўздан кечирилди. Аэропорт ҳудудида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, ноқонуний ҳаракатларнинг олдини олиш, замонавий техник воситалардан фойдаланиш даражаси ва ходимларнинг хизмат олиб бориш сифати таҳлил қилинди. Шунингдек, мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, темир йўл вокзали ҳудудида ҳам хавфсизликни таъминлаш ҳолати ўрганилди. Йўловчилар оқими юқори бўлган ушбу масканда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик даражаси алоҳида эътиборга олинди. Ходимларнинг хизмат интизоми, фуқаролар билан муомала маданияти ва тезкорлик даражаси ҳам муҳокама қилинди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, транспорт обйектларида хавфсизликни янада кучайтириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ҳамда аҳолига қулай ва хавфсиз муҳит яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур тадбирлар транспорт инфратузилмасида хавфсизликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаракатланишини таъминлашга хизмат қилади.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш Департаменти Ахборот гуруҳи






