ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига қабул бошланди
2026-04-04 10:00:00 / Янгиликлар

9-синф битирувчилари (ўғил болалар) танлов асосида қабул қилинади.
Танлов босқичлари:
- дастлабки танлов;
- ҳарбий-профессионал танлов;
- якуний тест синови.
Тест синови фанлари:
Ижтимоий-гуманитар фанлар:
- тарих — 30 та тест (ҳар бири 3,1 балл)
- чет тили — 30 та тест (ҳар бири 2,1 балл)
Аниқ фанлар:
- математика — 30 та тест (ҳар бири 3,1 балл)
- физика — 30 та тест (ҳар бири 2,1 балл)
Аризалар: 1 апрелдан 30 апрелгача қабул қилинади.
Битирувчига имтиёзлар:
Олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда тест (суҳбат) синовида тўплаган балларининг 30 фоизи, бошқа олий таълим муассасаларига эса 15 фоизи миқдорида қўшимча балл сифатида имтиёз берилади.
Батафсил маълумот: http://t.me/tmnukushal
