Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси IMAS халқаро олимпиадасида бронза медалига сазовор бўлди
2026-04-04 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ихтисослаштирилган мактаб-интернати 6-синф ўқувчиси Муҳаммаддиёр Усмонжонов халқаро миқёсдаги нуфузли IMAS (International Mathematics Assessment for Schools) математика олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Мазкур олимпиаданинг 1-босқичи жорий йил 18 январь куни Иқтидорлар мактаби ташкилоти томонидан республика бўйлаб ихтисослаштирилган ва Президент мактабларининг 3–8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди.
Унда 758 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. Усмонжонов Муҳаммаддиёр 39 балл тўплаб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.
2026 йил 28 март куни бўлиб ўтган 2-босқичда ҳам юқори натижа қайд этган Муҳаммаддиёр фахрли 3-ўринни эгаллаб, бронза медали билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоиз, IMAS олимпиадаси 2011 йилдан буён ўтказиб келиниб, унда Хитой, Руминия, Тайван, Вьетнам каби 20 дан ортиқ давлатлардан иқтидорли ўқувчилар иштирок этади.
Мазкур ютуқ ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш билан бирга, мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
