Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи “Ашула ва рақс” ансамблининг Сурхондарё вилоятида концерт дастури ташкил этилди
2026-04-02 22:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройининг “Ашула ва рақс” ансамбли санъаткорлари ҳамда сўз усталари иштирокида концерт дастури ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида, концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.
Ҳар йилги анъанага мувофиқ концерт дастурлари Сурхондарё вилоятидан бошланди. Концерт дастурлари жорий йилнинг 2-апрел куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманидаги “Турон” марказий ўйингоҳи ҳамда куннинг иккинчи ярмида Денов туманидаги “Ёшлар сайилгоҳи”да ташкил этилди.
Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг хушовоз санъаткорлари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастури якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник Учқун Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ва фарзандлари билан дилдан суҳбат қуришиб, уларга эсдалик совға саломлар элимиз суйган санъаткорлар томонидан улашишди.
Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури воҳамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этади.




