«Пайшанба – Ёшлар куни» муносабати билан ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармасида «Раҳбар ва ёшлар» маънавий-маърифий тадбири ўтказилди
2026-04-02 09:50:00 / Янгиликлар

Тадбирда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар ўта салбий иллат эканлиги, кибержиноятларнинг қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш каби мавзуларда давра суҳбати ўтказилди.
Шунингдек, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларнинг хизмат самарадорлигини яхшилаш бўйича таклифлари қабул қилинди.
Учрашув сўнггида ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган Вазирлик раҳбарияти томонидан рағбатлантирилган ходимларга мукофотлар топширилди.
ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси





