Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 27-сессиясида вилоят ИИБ бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
2026-03-28 17:15:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида ўтказилган сессияда вилоят кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Сессияда ҳуқуқ-тартибот ва жиноятчиликни жиловлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда тармоқлар бўйича бошқа муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Кун тартибига кўра, 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Азат Тасбаевнинг ҳисоботи эшитилди. Бошқарма бошлиғи ўз нутқида жиноятчиликни олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлиги, содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш омиллари, вилоят ҳудуди бўйлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилган, оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан маълумот берди.
Ҳисобот юзасидан депутатлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига бошқарма бошлиғи томонидан батафсил жавоблар берилиб, кўтарилган масалаларнинг ҳар бири юзасидан Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Шунингдек, билдирилган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олиш бўйича ҳам келишиб олинди.
Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати



