Наманган вилояти ИИБнинг ишчи гуруҳи томонидан Уйчи туман маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-03-27 08:40:00 / Янгиликлар

Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича вилоят ҳудудида бўйлаб ички ишлар органлари ходимлари, жумладан, профилактика инспекторлари томонидан тизимли равишда ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун бошқарма раҳбарияти томонидан Уйчи туманининг «Файзобод», «Муборак», «Йоркатай» ва «Хўжаобод» маҳаллаларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, унда профилактика инспекторларининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ПҚ-1 ва ПҚ-2 Қарорлари асосида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудига айлантириш мақсадида маҳалла еттилигининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммоларини тизимли равишда ўрганиб бориш ва бошқа муҳим масалалар юзасидан аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати




