Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ходимлари томонидан Яккасарой тумани маҳаллаларида Президент қарорлари ижроси юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда
2026-03-26 09:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январьдаги ПҚ-1-сон ҳамда ПҚ-2-сон қарорлари мазмун-моҳиятини жойларда самарали тарғиб этиш ва ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Яккасарой тумани “Бобур”, “Дилбулоқ” ҳамда “Белариқ” МФЙ маҳалла фаоллари иштирокида ПҚ-1-сон қарори бўйича 1-чорак “Йўл харитаси” ижросини ўрганиш, “еттилик” йўналишида мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечимларини ишлаб чиқиш юзасидан амалий ишлар олиб борилди.
Мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти масъул ходимлари У.Сайдалиев ҳамда Ш.Агзамходжаевлар томонидан қарорларнинг мазмун-моҳияти, уларнинг амалий аҳамияти ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти



