Сирдарёда хавфсизлик ва хизмат самарадорлигига қаратилган ўрганишлар: стратегик объектлар ва ҳудудий бўлинмалар фаолияти таҳлил қилинди
2026-03-24 16:30:00 / Янгиликлар

Дастлаб, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ширин шаҳрида жойлашган ACWA Power компаниясига қарашли янги электр энергия ишлаб чиқариш станциясида бўлди.
Ташриф давомида бошқарма бошлиғи мазкур стратегик аҳамиятга эга объектда хавфсизликни таъминлаш ҳолати, қўриқлаш хизмати фаолияти ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Айниқса, объект ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, техникавий хавфсизлик талабларига риоя этиш, шунингдек, замонавий назорат тизимларининг жорий этилгани алоҳида кўздан кечирилди.
Шу билан бирга, қўриқлаш хизмати ходимларининг хизмат ўташ шароитлари, уларнинг моддий-техника таъминоти, хизматни самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Масъулларга хавфсизликни янада кучайтириш, ҳар қандай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда ҳудудда барқарор тинчликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ташрифнинг кейинги манзили Боёвут тумани Ички ишлар бўлими бўлди.
У ерда Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлимда хизмат олиб бораётган шахсий таркиб учун яратилган шарт-шароитлар, хизмат хоналари, моддий-техника базаси ҳамда ҳудуд тозалиги билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш, улар учун муносиб иш муҳитини яратиш, хизмат интизоми ва ички тартибга риоя этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Бўлим ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, санитария ҳолати ҳам алоҳида эътибор марказида бўлди.
Бошқарма бошлиғи томонидан шахсий таркиб билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, хизматни янада самарали ташкил этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Таъкидланганидек, ҳар бир ҳудудда хизмат олиб бораётган ходимлар учун муносиб шарт-шароит яратиш, уларнинг масъулияти ва фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати




